Сурия бўйича Остона форматидаги музокараларнинг кейинги раунди Россияда ўтказилади

Россия, Туркия ва Эрон Остона форматидаги музокараларнинг навбатдаги раундини Россияда ўтказишга келишиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Россия, Туркия ва Эрон Остона форматидаги музокараларнинг навбатдаги раундини 2023 йилнинг биринчи ярмида Россияда ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда уч давлатнинг Сурия бўйича Остона музокаралари якунлари бўйича баёнотида айтилган.

“Биз Сурия бўйича 20-халқаро йиғилишни 2023 йилнинг биринчи ярмида ўтказишга келишиб олдик. 2022 йил 19 июлдаги уч томонлама саммитнинг якуний баёнотида Россия Федерациясида навбатдаги саммитни ташкил этиш бўйича келишув имзоланганини таъкидладик”, - дейилади хабарда.

22-23 ноябрь кунлари Қозоғистон пойтахтида Остона форматидаги музокаралар бўлиб ўтди. Маслаҳатлашувларнинг 19-раундида жараённинг кафил давлатлари (Россия, Туркия, Эрон) делегациялари, Сурия ҳукумати ва мухолифати, шунингдек, БМТ вакиллари иштирок этди.