“Бугун биз ахборотлаштиришдан рақамлаштиришга ўтмоқдамиз, таълимга рақамли технологиялар жорий этилмоқда. Шундай экан, бугунги кунда ҳар бир ўқитувчи рақамли компетенцияларга муҳтож эканини англаши керак”, - дейди A.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг рақамли таълим кафедраси мудири, профессор Татяна Носкова.
“Лойиҳа устида 150 дан ортиқ мутахассислар ишламоқда, Ўзбекистон мактаб ўқувчилари учун теледидактик материаллар тайёрланмоқда. Шундай қилиб, 2022-йилда “ Класс! (Зўр!)” лойиҳасини амалга ошириш янада кенгайди... Ишончим комилки, форум дастури иштирокчиларга иш тажрибасини алмашиш ва анъанавий муваффақиятли ўқитиш амалиётини мактаб таълими тизимидаги замонавий ишланмалар билан боғлаш имконини беради”, - дейди Россия давлат педагогика университети ректори Сергей Тарасов.
“Масалан, бугун биз иммерсив технологиялар ҳақида гапирдик. Бу ўқув жараёнида қўлланилиши режалаштирилган виртуал реаллик технологиялари. 3D кўзойнаклар ҳар қандай дидактик муҳитга шўнғиш имконини беради. Мисол учун, агар географияда денгиз манзараларини ўрганиш мавзуси мавжуд бўлса, у ҳолда талаба кўзойнак тақиб, денгизда сузиши ва оролда тўхташи мумкин. Биологияни ўрганиш орқали у қон томирларидан ўтиши мумкин. Бу бугунги кунда белгилаб қўйилган келажак технологияси. Бундай истиқболлар бизни ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан бирлаштиради”, - деди Sputnik мухбирига Россия давлат педагогика университети профессори Юлия Комарова.