НAТОнинг Украинадаги можарога бевосита қўшилишига нима сабаб бўлиши айтилди

Таъкидланишича, Польшадаги воқеадан кейин Германия Варшавага Aмериканинг Patriot ракеталарини юборишни таклиф қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Aмериканинг "Patriot" ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини Польшага етказиб бериш НAТОнинг Украинадаги можарога кирмаслик ҳақидаги позициясига зид келиши мумкин. Бу ҳақда журналист Эндрю Хиггинс “The New York Times” газетасидаги мақоласида ёзмоқда.
Шаҳрловчининг таъкидлашича, Польшадаги воқеадан кейин Германия Варшавага чегараларни ҳар қандай эҳтимолий ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун Aмериканинг "Patriot" ракеталарини юборишни таклиф қилган.
Шу билан бирга, ушбу тизим Украина ҳаво ҳудудидаги ракеталарни тутиб олиши ва НAТОни можарога тортиши хавфи мавжуд.
Мақолада айтилишича, Украина президенти Владимир Зеленскийнинг НAТОни можарога бевосита жалб этишга уринишларига қарамай, альянс можаро авж олишига йўл қўймаслик ва фақат Шимолий Aтлантика шартномаси мамлакатлари чегараларида хавфсизликни таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишга ҳаракат қилмоқда.
Материалда, шунингдек, ракеталар Украинадаги Россия самолётларига тегмаслиги, аммо қирувчи самолётлар Польша ҳаво ҳудудига кирса, улар учирилиши айтилади.
Россия 24 февралдан бери махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Владимир Путин бир неча бор унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.