ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатлар Хавфсизлик кенгаши котиблари нацизм, неонацизм ва экстремизмни улуғлашни қоралашади. Бу ҳақда Еревандаги КХШТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши, мудофаа вазирлари кенгаши ва Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг қўшма мажлисида қабул қилинган қўшма баёнотда келтирилган.
Қўшма баёнотда КХШТга аъзо мамлакатлар Хавфсизлик кенгаши котиблари демократик ва умуминсоний қадриятларга, хавфсизликка, ижтимоий барқарорликка ва жамият ҳамжиҳатлигига реал таҳдид туғдирувчи нацизм, неонацизм, экстремизм, шовинизм, ксенофобиянинг барча шакли, нафрат, ирқий ва миллат устунлиги улуғланишидан хавотир билдиришди ва унинг ўсиб бораётганини қоралашди.
Бундан ташқари, КХШТ Хавфсизлик кенгаши котиблари нацизм ва миллатчи мафкураларни тарқатиш ва оқлашга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни қоралашди.
Улар давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг нацизм, неонацизм ва экстремизмни улуғлашга қарши қаратишган саъй-ҳаракатларини олқишлашган.
Эслатиб ўтамиз, КХШТга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо.