ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ядро физика институти директори Илҳом Содиқов “Росатом” атом энергияси давлат корпорациясининг нишони билан тақдирланди.Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.
Мазкур нишон Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп йиллик самарали ҳамкорлик доирасида тақдим этилди.
“Илҳом Содиқов касбий фаолиятдаги муҳим ютуқлари ва ядро физикаси соҳасида самарали халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун тақдирланди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Сочида бўлиб ўтган “Атомэкспо” халқаро атом саноати форуми доирасида Ўзбекистон Ядро физикаси институти “Росатом” давлат корпорацияси билан бир қатор келишувларни имзолади.