ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда болани чет давлатда назоратсиз қолдирганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳақида амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгаришлар киритиш масаласи бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинди ва депутатлар томонидан маъқулланди.
Янги қонунга мувофиқ, амалдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддаси янги бандлар билан тўлдирилади. Уларда ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан боланинг чет давлатда назоратсиз қолдирилиши - жавобгарликка сабаб бўлади.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик кодекси 476-модда билан тўлдирилади. Унда ўз қарамоғида бўлган вояга етмаган шахсларни чет давлатда назоратсиз қолдириш учун БҲМнинг 10 бараваридан 50 бараваригача жарима белгиланган.
Ундан ташқари Жиноят кодексининг 1221-моддаси, Жиноят-процессуал кодексининг 345 ва 3812-моддаларида ҳам тегишли равишда ўзгаришлар киритилиб, ҳуқуқни сақлаш органларига суриштирув ва дастлабки тергов ишларини амалга ошириш тартиби белгиланади.
Мажлисда ушбу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.