Япония императори Азиз Абдуҳакимовни олий даражали орден билан мукофотлади

Ўзбекистон бош вазири ўринбосарига олий даражали орденни Япония императори Нарухито шахсан топширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. 9 ноябрь куни Токиодаги Император саройида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовга “Чиқаётган қуёш катта Кордон ордени”ни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Император Японии наградил Азиза Абдухакимова орденом высшей степени
Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, анъанага кўра, орденни Япония императори Нарухито бош вазир Фумио Кисида ҳузурида топширди.

“Азиз Абдуҳакимовнинг “Чиқаётган қуёш катта Кордон ордени” билан тақдирланиши Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси эътироф этилганини тасдиқлайди”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, бу орден 1875 йилдан бери топшириб келинаётган бўлиб, Япониядаги энг қадимги ва “Чиқаётган қуёш ордени”нинг энг юқори даражаси (6-даража) ҳисобланади.