ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Жорий йилнинг 23–25 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.
Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг Чимён тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб денгиз сатҳидан 2000 метр юқорида қор кўчиш хавфи мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, синоптиклар жорий ҳафтанинг охиригача Ўзбекистон ҳудудига Эрондан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келишини маълум қилганди. Кундузи ҳаво ҳарорати +18...+20 даража илиққача, баъзи жойларда +23 даража илиққача кўтарилиши кутиляпти.