Ўзбекистон вакили Москвада бўлиб ўтган халқаро Қуръон тиловати мусобақасида иштирок этди

Москва собори масжидида ўтказилган 20 йиллик юбилей танловига дунёнинг 22 давлатидан китобхонлар ташриф буюришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик Москва халқаро Қуръон тиловати мусобақасида иштирок этди.
Куни кеча Москва собори масжидида йигирма йиллик юбилей танловининг якунлари сарҳисоб қилинди. Тадбир 22 давлатдан Қуръон китобхонларини бирлаштирди.
Мусобақада Ўзбекистон номидан Жаҳонгир Рўзиев иштирок этди, деб хабар берди Спутник мухбирига Россия мусулмонлари диний бошқармаси.
Биринчи ўрин туркиялик китобхонга насиб этган бўлса, иккинчи ўринни Миср, учинчи ўринни эса Эрон эгаллади.
Биринчи Қуръон тиловати мусобақаси 2000 йилда Москва собори масжидида ўтказилган. Унда Москвадаги мадраса ва мактабларнинг талабалари қатнашишган. 2003 йилда танлов минтақавий, 2008 йилдан эса халқаро миқёсда бўлиб ўтган.