Бу қизиқ

Кучли қарамликка олиб келувчи 5 та маҳсулот

Америкалик олимлар кучли қарамликка олиб келувчи озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилишди.
Sputnik
Мичиган университети ҳамда Виржиния технологик институти олимлари ўзига қарам қилдирувчи 5 маҳсулотни аниқлашди. Тадқиқот натижалари Addiction журналида эълон қилинган.
Унга кўра, юқори даражада қайта ишланган маҳсулотлар худди тамаки каби ўзига қарам қилиши мумкин.
Бундай маҳсулотларга олимлар чипс, музқаймоқ, товуқ гўшти наггетслари, ширинлик (печенье) ва картошка фри каби озиқ-овқатларни келтириб ўтишган.
Тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра, бу каби зарарли ва қайта ишланган маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш компульсив қарамликка олиб келади. Чунки улар кайфиятга таъсир қилади.