ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik Россия Ташқи разведка хизмати АҚШ ва Ғарбнинг бошқа мамлакатлари МДҲ мамлакатлари ҳудудида оғриқли нуқталарни излашга уринаётганларини кузатмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин маълум қилди.
“Бундай бузғунчи ҳаракатларга Украинадаги вазият мисол бўлади, у ерда ўн йиллардан буён миллатчилик ва русофобия яратилди”, - деди Наришкин Душанбедаги ташрифи чоғида.
Россия Ташқи разведка хизмати раҳбарининг сўзларига кўра, бу “гуллаб-яшнаётган Украина”ни “диктатор ва коррупцион мамлакатга айлантирган”.
“Махсус хизматларнинг умумий вазифаси Ғарб мамлакатларининг мамлакатларимиз ҳудудидаги бузғунчи ҳаракатларига йўл қўймаслик”, - дейди у.