AP “Польшада Россия ракеталари қулагани” ҳақида мақола ёзган журналистни ишдан бўшатди

Журналист 15 ноябрдаги мақоласида исми очиқланмаган Америка разведкасининг юқори лавозимли ходимига таянган, бироқ эртаси куни янгилик ўчириб ташланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Американинг Associated Press (AP) агентлиги ўтган ҳафта гўёки “Россия ракеталари НАТОга аъзо Польша чегарасини кечиб ўтгани ва натижада икки киши ҳалок бўлгани” ҳақида мақола ёзган журналистни ишдан бўшатди. Бу ҳақда “Daily Beast” нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, журналист 15 ноябрдаги мақоласида исми очиқланмаган Америка разведкасининг юқори лавозимли ходимига таянган. Кўп интернет нашрлар ва телевидениедаги янгиликлар дастурлари “дунёнинг катта қисмини қўрқитиб”, ундан иқтибос келтиришган.
16 ноябрь куни агентлик тузатиш чоп қилиб, янгиликни ўчириб ташлаган. Изоҳда AP “Россия ракеталари” ҳақида янглиш хабар қилганини келтирилган. Агентлик ракеталар “ҳойнаҳой Украина томонидан учирилганини” тан олган.
“Daily Beast” маълумотларига кўра, 21 ноябрь куни AP мақоланинг биринчи муаллифи Жеймс Лапортани ишдан бўшатган. Шу билан бирга унинг ҳаммуаллифи Жон Лестер агентликда ишлашда давом этмоқда.
15 ноябрь куни Украина билан чегарада Польша жанубидаги Пшеводув аҳоли пунктида ракета қулаб тушди, бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Украина президенти Зеленский бунда Россияни айблаб, Ғарбдан “ҳаракатини бошлашни” талаб қилди.
Аммо Польша президенти Анджей Дуда республика маълумотларига кўра, қулаган ракета Украина ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимига тегишли эканини маълум қилди. АҚШ Давлат департаменти Польша ҳукуматининг хулосалари аниқлигига тўлиқ ишонч билдирди. Россия ТИВ Киевнинг воқеага оид баёнотларини қўпол провокация деб атади. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ракета Украинанинг С-300 ҳаво ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимига тегишли.

Мавзуга оид:

Байден Зеленскийнинг Польшада қулаган ракета тўғрисидаги баёнотини рад этди
Россия ТИВ вакили Польшадан узр сўрашни талаб қилди
Песков: Польшадаги ҳодисага Москванинг алоқаси йўқ
Польшадаги воқеа ким дунёни урушга ундаётганини кўрсатди – Слуцкий
Украина Россия ва НАТО ўртасида тўқнашувни келтириб чиқаришни орзу қиляпти – Полянский