ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Тошкентда 24-27-ноябрь кунлари таэквондо ITF бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтади. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Спортчилар “Юнусобод” спорт мажмуасида таэквондо ITFнинг шахсий массоги, жамоавий массоги ва шахсий тул, seldefens йўналишлари бўйича ўзаро баҳслашишади.
Ўзбекистон Кубогида терма жамоа аъзолари яна бир бор кўрикдан ўтказилиб, таэквондо ITF бўйича 8-12-декабрь кунлари Минск шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Жаҳон Кубоги ва 2023 йил апрел ойида Американинг Невада штати Лас-Вегасда Халқаро турнир учун спортчилар сараланиб олинади.
Ушбу мусобақада 3000 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.