Ўзбекистонда 5 баллик магнит бўронлари кузатилмоқда

Магнит бўрони G3 даражаси туш пайтига қадар давомли кузатилиб, кейин "пассивроқ" ҳолатга қайтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда G3 даражали 5 баллик магнит бўронлари кузатилмоқда.
“Магнит бўрони G3 даражаси туш пайтига қадар давомли кузатилиб, кейин "пассивроқ" ҳолатга қайтади. Қуёшдаги циклик чақнашлар яна фаоллашган кўринади”, деб ёзади Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов.
Маълумот учун, магнит бўрони алоқа, электр тармоқлари, навигация тизими билан бирга, инсон саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Қуёш чақнашлари туфайли ҳосил бўлган магнит майдони гипертоникларда қон босими ошиши, гипотоникларда эса аксинча, қон босими пасайишига сабаб бўлади.
Бундан сурункали хасталикларга чалинган, ўрта ва катта ёшли инсонлар, айниқса, юрак ишемик касаллиги билан оғриган ёки миокард инфаркт, инсультни бошдан ўтказган беморлар кўпроқ азият чекади.