ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ғарбнинг Москвага қарши бир томонлама санкциялари дунё иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди, айнан Европа Иттифоқи энергетика ва озиқ-овқатни қуролга айлантирди. Бу ҳақда Россия Федерация кенгаши раиси ўринбосари Константин Косачёв.
“Айнан Европа Иттифоқи, Россия эмас, энергетика, сўнгра озиқ-овқат билан ўғитни қуролга айлантирди”, - деди у Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) парламентлараро бош ассамблеясининг 43-ялпи мажлисида нутқ сўзлаётиб.
Косачёвнинг сўзларига кўра, БМТ Хавфсизлик кенгашини четлаб ўтган Ғарбнинг бир ёқлама санкциялари сабаб вазият сезиларли ёмонлашган.
У ЕИ мамлакатлари портларида дунёнинг қашшоқ мамлакатлари, жумладан, Жануби-Шарқий Осиё мамлкатларига етиб келмаётган катта миқдордаги Россия ўғитлари тўпланиб қолганини таъкидлади.
Россия Федерация кенгаши раиси ўринбосари дунёдаги инқироз ЕИнинг хато хатти-ҳаракатлари сабаб юзага келганини маълум қилди.