“Бу тарихий воқеа”: НАТО қандай дарз кетди

Польшада ракета қулаши можароси ҳақида бир-бирига зид баҳолар ва фикрлар фонида Шимолий Атлантика альянси илгари суриб келган “очиқ эшиклар” сиёсатида муаммолар юзага келди.
Sputnik
Маълум бўлишича, альянсга қўшилиш учун жиддий ён бериш керак бўлади. Олдинда турган раҳбарият ўзгариши эса иттифоқдошларнинг асосий зиддиятларини кўрсатиб берди.

Туркия ҳал қилади

Швеция парламенти терроризмга қарши кураш борасида жиддий чора-тадбирлар тўғрисида Конституцияга ўзгартишлар киритишни қабул қилди. Аммо ўз хоҳиши билан эмас.

Бунга эса Швеция ва Финляндиянинг НАТОга киришига тўсқинлик қилаётган Туркия мажбур қилди. Анқара Стокгольмнинг қурдларни қўллаб -қувватлаётганидан норози. Дарҳақиқат, улар жамиятининг нуфузи катта, ҳатто ҳукуматда ҳам вакиллари бор. Финларга эса иддаолар камроқ, бироқ Скандинавия мамлакатлари нейтрал ва биргаликда блокка аъзо бўлишга қарор қилишгани учун, Хельсинки ҳам тўхтаб қолди.

Риксдагда (349 ўринли бир палатали Швеция парламенти) 278 овоз билан қабул қилинган тузатиш анчайин ноаниқ. У “агар улар терроризмда иштирок этса ёки уни қўллаб-қувватласа, уюшмалар эркинлигини чекловчи” қонунлар ҳақида.
Шу билан бига бир ҳафта илгари, Анқарага ташрифи чоғида мамлакат бош вазири Ульф Кристерссон буни жиддий бузилиш деб атаган. “Швеция ҳуқуқ-тартибот органларига терроризмга қарши курашда кўпроқ куч берадиган қадамлар босмоқда”, — деди у Ражаб Тоййиб Эрдоған билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида.
Терроризмга қарши тузатиш аввалги сўл ҳукумат даврида, апрель ойидаёқ кўриб чиқилган. Ислоҳот иш бермади. Энди мухолифат бўлиб қолган сўл партия қарши овоз берди. Аммо унинг овозлари етмади. Ўзгартишлар 1 январдан кучга киради. Шундай қилиб, шведлар ва финларнинг кутишларига тўғри келади. Қолаверса, Туркиядан ташқари, Венгрия ҳам Скандинавия мамлакалари аризаларини ратификация қилмаган.

Будапешт иккиланмоқда

Анқара Швециядан терроризмда гумонланаётган курдларни жўнатишлари талаб қилаётган бўлса (ҳозирча икки нафари депортация қилинди, рўйхатда эса 73 нафар), Венгриянинг иддаолари эса анча мужмал. У ерда Россияга қарши санкцияларни истамайгина қувватлашмоқда, Украина томонида туришётгани йўқ, Киевга кўп миллиард долларлик молиявий траншларни секинлаштириб ва умуман ўз шериклари учун кўплаб муаммоларни келтириб чиқаришяпти.
Финляндия ва Швеция бош вазирлари Венгрия ва Туркияни ўз аризаларига рози бўлишга чақиришмоқда. Кристерссон: “Стокгольм “альянсдаги ҳар бир давлат ўз қарорини қабул қилишини тўлиқ ҳурмат қилади”, аммо олдинги чап қанот ҳукумати Туркия билан ёзги меморандум шартларини қисман бажариб, қурол эмбаргосини бекор қилган ва Сурияда курд гуруҳларига молиявий ва бошқа ёрдамларни тўсиб қўйган” дея таъкилади.
Мутахассисларнинг фикрича, Стокгольмдаги ўнг марказчи кабинет учун Анқара билан тил топишиш осонроқ. Буни ташқи ишлар вазири Тобиас Билстром билвосита тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, ҳукмрон коалиция курд муаммоси бўйича “камроқ юк”га эга, ундан олдинги президент Энн Линде эса курдларни жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаши билан Туркия билан музокараларни мураккаблаштирган эди.
Будапештдан ҳам умидбахш сигналлар бор. Ҳукумат ратификация ҳужжатларини миллий ассамблеяга тақдим этди, деди бош вазир Гергели Гуляш.
Аммо шунда ҳам баҳоналарсиз бўлмади. НАТОнинг кенгайиши Венгриянинг миллий манфаатларига мос келадими, деган савол ҳалигача муҳокама қилиниши керак, деди бош вазир.

Молдавия учун шведча тенгсиз ҳодиса

Ноябрь ойи охирида Руминияда НАТО саммити бўлиб ўтади, унга Украина, Грузия ва Молдавия ҳам таклиф этилган. Киев ва Тбилиси учун блокка қўшилиш стратегик мақсад. Кишинев билан вазият мураккаброқ. Молдова конституциясининг 11 моддасига қўра, “республика доимий бетарафликни эълон қилади” ва “ўз ҳудудида бошқа давлатлар қуролли кучларини жойлаштиришга йўл қўймайди”.
Шунга қарамай Молдавия 16 йил аввал НАТО билан “Индивидуал ҳамкорлик режаси” ни имзолаган эди. Бу одатий келишув эмас, балки, аслида, иттифоққа бориш йўлидаги иккинчи қадам. Ундан кейин “Тезлаштирилган мулоқот” босқичи ва аслида якуний “Қўшилиш бўйича ҳаракатлар режаси”дир.
НАТО учун ҳар қандай қонунни ўзгартириш мумкин, ҳатто конституцияни ҳам. Бироқ, сўнгги сўзни альянс раҳбарияти айтади, ва у ерда ҳам ўзгаришлар бўлмоқда.

Етакчилик учун кураш

Альянснинг амалдаги бош котиби Йенс Столтенбергнинг ваколатлари бир йилдан камроқ вақт ичида тугайди. Америка ОАВ манбаларига кўра, иттифоқчилар ўртасида бу лавозим учун жиддий кураш бошланган. Вашингтонда Канада Молия вазири, қонида украинлар бўлган 54 ёшли Христи Фриландга кўпроқ ишора қилишмоқда.
Собиқ журналист (нуфузли The New York Times нашри мухбирига турмушга чиққан), Канаданинг Ташқи ишлар вазири бўлган. Унинг дипломатик тажрибаси катта, беш тилда сўзлаша олади (инглиз, француз, итальян, украин ва рус тиллари). Қолаверса, у аёл киши. Ҳозирги вақтларда эса бу катта имтиёз. Ғарб давлатларида (АҚШ вице-президенти Камала Харрисдан Италиянинг янги бош вазири Жиоржи Мелонигача) аёлларнинг раҳбарлик лавозимларига келишидан сўнг, НАТО ҳам гендер мувозанати ҳақида ўйламоқда.
Де-факто Шимолий Атлантика альянсига раҳбарлик қиладиган АҚШ ўз мамлакатидан номзод илгари сурмаяпти. Уларнинг генерали ва асосий қўмондони Европада. Вашингтон унга содиқ шимолдаги қўшнисидан умид қилмоқда.
ЕИ ҳам ўз бош котиби бўлишини истайди. Бу ажабланарли эмас: НАТОдаги жами 30 мамлакатдан 21 таси - Европа мамлакатлари, Швеция ва Финляндия билан эса 32 тадан 22 та Европа мамлакати бўлади.
Европада ҳам кучли фигуралар бор, жумладан, аёллар ҳам. Бу Эстония бош вари Кая Каллас, Словакия президенти Зузана Чапутова ва 2015 -2020 йилларда Хорватияга раҳбарлик қилган, шунингдек, НАТО бош котиби ёрдамчиси бўлиб ишлаган Колинда Грабар-Китаровичлардир. Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллесни таклиф қилишга тайёр.
НАТО бош котиблиги - расмиятчилик учун бир лавозим ҳисобланади, барча қарорлар Вашингтондаги кабинетларда қабул қилинади. Бироқ айнан альянс раҳбари ўттиз мамлакат орасидаги оммавий консенсус учун жавобгар бўлади. Ўша Столтенбергни ҳам “очиқ эшиклар” тамойилини илгари суриб, Швеция, Финляндияга “кенг қучоқ очиб қарши олишни” ваъда бериб, аммо Туркияга таъсир ўтказа олмагани учун қаттиқ танқид қилишмоқда. НАТО аҳиллигига эса нафақат альянс, балки Украина каби унга кўз тикиб турган мамлакатлар тақдири ҳам боғлиқ.