ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Бугун, 20 ноябрь куни соат 09:30 дан бошлаб Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 251-километрида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, ҳаракат тепаликлардан тош кўчириш ишлари олиб борилиши муносабати билан чекланмоқда.
“Мазкур ҳудудда транспортлар учун ҳаракат қайта тикланиши бўйича қўшимча маълумот берилади”, - дейилган хабарда.