ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Ўзбекистон бўйлаб кеча, 19 ноябрь куни 81 нафар фуқарода коронавирус қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, беморларнинг:
2 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Қашқадарё вилоятида,
8 нафари Наманган вилоятида,
3 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
64 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
18 ноябрь куни ҳам 92 кишида коронавирус аниқланган эди.
Қайд этиш жоизки, октябрь ойида аниқланаётган ҳолатлар 28 тадан, сентябрда эса 21 тадан ошмаётган эди.
Мамлакатда 2020 йил мартидан буён 245 мингтадан зиёд коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилган, ковиддан вафот этганлар 1637 кишини ташкил этади.