ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Москва-Фарғона йўналишидаги самолёт ноқулай об-ҳаво туфайли Наманганга қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда “Новости Ташкентского Неба” каналида хабар берилди.
Таъкидланишича, бугун, 20 ноябрь куни Москвадан ҳавога кўтарилган самолёт ноқулай об-ҳаво туфайли Фарғона аэропортига қўна олмаган ва Наманган аэропортига йўналтирилган.
Шунингдек, “Uzbekistan Airways”нинг HY-081 рейсининг Тошкент — Фарғона йўналиши бўйича парвоз вақти ҳам туман туфайли кечиктирилган.