Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми уч кунга ёпилди

Кичик ҳалқа йўли кўчасининг Қатортол кўчаси билан кесишмасидан Фарҳод кўчаси билан кесишмасигача бўлган оралиғи қисман ёпилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Бугун, 20 ноябрдан бошлаб Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўли кўчасининг бир қисми транспортлар ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Таъкидланишича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 20 ноябрь куни соат 9:00 дан 22 ноябрь соат 22:00 га қадар Кичик ҳалқа йўли кўчасининг Қатортол кўчаси билан кесишмасидан Фарҳод кўчаси билан кесишмасигача бўлган оралиғи қисман ёпилди.
Одну из улиц Ташкента перекроют на три дня – карта
Ҳокимлик ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этган ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган.