Футбол: Ўзбекистон Россия билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари Тошкентда халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида майдонга тушишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушди.
Ўртоқлик учрашуви “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтди. Ўйинда ҳисоб очилмади. Шу тариқада учрашувда дўстлик ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “оқ бўрилар” Қозоғистонга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.