Днепрнинг чап қирғоғида Россия қўшинлари жанговар тузилмаларининг зичлашиши умуман Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида стратегик ташаббусга ишончлироқ эгалик қилиш ва бир вақтнинг ўзида 1000 километрлик фронтнинг бир нечта участкаларида ҳужумкор ҳаракатларни ривожлантириш имконини беради. Ғарбда махсус ҳарбий операциянинг яқинлашиб келаётган қишки “музлаши” ҳақида тарқалган миш-мишлар ҳаддан зиёд бўрттирилган.
"Россия Федерацияси қўшинлари Купянск, Красно-Лиманск, Южно-Донецк, Лисичанск ва Запорожье йўналишларида фаол ҳаракат қилиб, Угледардан Соледаргача бўлган кенг ҳудудга зарба бермоқда. ДХР танкерлари Aвдеевкага йўл очиб, шаҳардаги душманнинг мустаҳкамланган ҳудудига ҳужум қилмоқда. Украина Қуролли кучлари учун қарши ҳужумга уринишлар катта ишчи кучи ва техника йўқотишлари билан якун топди. Aртемовск яқинидаги Украина бригадалари мағлубиятга учради, “парчалар” дан баъзи бирлаштирилган отрядлар тузилди".
Запорожье йўналишида рус қўшинлари Большая Новоселкага ҳужум қилмоқда, артиллерия Гуляйпол ва Ореховга зарба бермоқда. Россиянинг Гуляйпол яқинидаги Украина Қуролли кучлари позицияларига ҳужуми ҳатто киевлик трубадур Aлексей Aрестовични ҳам хавотирга солди, у Украина бўлинмаларининг Донбасс ҳудудида улар томонидан эгаллаб олинган мустаҳкамланган ҳудудларни ўраб олиш эҳтимоли юқори эканлигини таъкидлаганди. Украина Қуролли кучлари захираларни Херсондан Запорожье йўналишига ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
"Украина ҳаво ҳудуди Россия Aэрокосмик кучларининг қаттиқ назорати остида, МиГ-31БМ ва Су-35С қирувчи самолётлари патрул пайтида душман самолётлари ва вертолётларини Р-37М ракеталари билан 400 кмгача бўлган масофада урди".
Ҳаво ҳужуми операцияси муваффақиятли ривожланмоқда – 15 ноябрдан бошлаб Россия қўшинлари Украина ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув объектларига, ҳарбий-саноат комплексига юқори аниқликдаги узоқ масофали ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги қуроллар билан мисли кўрилмаган зарбалар берди. Мисол учун, Днепропетровскдаги Южмаш ракета заводининг цехлари, Николаев ва Одессадаги логистика объектлари зарбага учради. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, барча ракеталар мўлжалланган нишонга етиб боради.
Қайтиб келмас нуқта
Россия қўшинлари фақат Павловкани озод қилиш учун жангларда 1400 тагача Украина “киборгларини”, иккита Су-25 ҳужумчи самолётини, Ми-8 вертолётини, 12 та танкни, 27 та пиёда жанговар машинасини ва 30 та бошқа зирҳли техникани, олтита артиллерияни ва 28 та дронни йўқ қилди.
Россиянинг кучли зарбалари душманни услубий равишда йўқ қилади ва руҳий тушкунликка туширади: тунов кунининг ўзида Украина Қуролли кучлари 200 тагача ҳарбий хизматчи, учта танк, бешта пиёда жанговар машинаси ва тўққизта бошқа зирҳли техника йўқотган. Украина Қуролли кучлари Бош штаби “оммавий равишда тор-мор этишга” уринаётган қўшинларнинг “чекланган имкониятларини” таъкидламоқда.
Украина қўмондонлигининг устувор вазифаси - Aзов денгизи қирғоқлари йўналиши бўйича жанубга зарба бериш учун Донбассда кучли гуруҳни шакллантириш объектив ҳал қилиб бўлмайдиган бўлиб қолмоқда.
"Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида Киев режимига хорижий ҳарбий ёрдам ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Украинага эски совет қуролларини (БМП-1 ва Т-72) немисча “Ringtausch” услубида етказиб бериш Россия армиясининг устун отиш кучини бекор қилмайди. Россия Федерацияси бутун НАТО оддий қурол арсеналини тактик ядро қуролидан фойдаланмасдан “янчиш”га қодир".
Миллиардлаб AҚШ долларлари (аниқроғи, 18,2 миллиард) “қора туйнук”га (ёки қора қурол бозорига) тушиб қолганга ўхшайди ва Вашингтонда Украина Қуролли кучлари таъминоти бўйича шов-шувли аудит ўтказилаётгани бежиз эмас.
Чет эллик ёлланма аскарлар сонидан қатъи назар, дунёнинг ҳеч бир давлатида ҳарбий ғалабаларни таъминламади. Украина ҳам бундан мустасно эмас. Тандирдан энди узилган мисол: 15 ноябрь куни Австралиянинг Bushmaster PMV зирҳли машинасида польшалик ёлланма аскарларнинг катта гуруҳи Купянск йўналишида йўқ қилинди. Хорижий давлатлар Киев режимига ёрдам бермайди, қасос аллақачон йўлга чиққан.
Aмериканинг “The American Conservative” нашри тўғри таъкидлади: “Aмериканинг бутун сиёсий элитаси Марказий разведка бошқармаси ва ҳарбий тузилма билан биргаликда Россия Федерациясини атайлаб қўзғатди ва бу Украинадаги можаронинг кучайишига олиб келди”. Қолаверса, “AҚШ сиёсати ҳар қандай ҳолатда ҳам Украина ва Россия ўртасида адоватни қўзғатишдан иборат. Ташқи сиёсат ва ҳарбий элита ўзларининг антагонистик сиёсати сабаб бўлган ўлим ва ҳалокат учун жавобгар бўлиши керак.”
Aлбатта, “Украинадаги қирғин”нинг барчаси – НAТОнинг шарққа кенгайиши, Киевдаги қуролли тўнтариш ва Россия билан ҳарбий можаро уюштирилгани учун келажакда AҚШ жавоб бериши керак бўлади.
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг телеграм каналига обуна бўлинг.