Ўзбекистонликлар электромобиллар харидига қанча сарфлади

Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1136 тага ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Ўзбекистонликлар ўтган 10 ойда электромобиллар импортига 55,4 миллион АҚШ доллари сарфлаган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Таъкидланишича, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан қиймати 55,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1 749 дона электромобиль импорт қилган.
Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1136 тага ошган.
Ўзбекистон жорий йилнинг 10 ойида энг кўп электромобиллар импорт қилган давлатлар:
• Хитой – 1 528 дона
• БАА – 111 дона
• Германия – 48 дона
• Гонконг – 37 дона
• Литва – 10 дона
• Корея – 7 дона
• Бошқа давлатлар – 8 дона.