ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Айни пайтда Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида таэквондо WT бўйича Жаҳон чемпионати беллашувлари ўтказилмоқда. Дунёнинг 122 та давлатидан спортчилар қатнашаётган баҳсларда ўзбекистонлик Ниёз Пўлатов -63 кг вазн тоифасида Озарбайжон, Миср, Эрон, Хорватия ва Испания вакилларидан устун келди ва финалгача борди.
“Пўлатов чемпионатнинг олтин медали учун кечган жангда хитойлик Лианг Юшуаига кичик ҳисобда имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ниёз Пўлатовнинг мазкур медали Ўзбекистон терма жамоаси учун ушбу жаҳон чемпионатидаги тўртинчи совринли ўрин бўлди. Бунгача Светлана Осипова олтин, Никита Рафалович ва Феруза Содиқова бронза медалларига мушарраф бўлган эди.