Ўзбекистон - Россия ўртоқлик баҳси: Сречко Катанец ўйин олдидан нима айтди

Сречко Катанец ўйин олдидан нима айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Россия терма жамоасига қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида қуйидагиларни айтди.
▪️Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиларидан бири соғлиғи сабабли ўйинни ўтказиб юборади;
▪️ Россия - фаворит жамоа ва унга қарши ихчам ва кескин ўйнаш керак;
▪️ Ҳужумчилар асосида Элдор Шомуродов бўлади;
▪️ Остон Ўрунов клубда йўқлигига қарамай, йиғинга чақирилди.
"Россия терма жамоасида ўзининг илк ўйинларини ўтказган дебютантлар кўп, лекин биз бор эътиборимизни фақат футболчиларимизга қаратамиз", - дейди Катанец.
Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртоқлик учрашуви 20 ноябрь якшанба куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.