ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Бугун Тошкентда Давлат байроғи куни тантанали нишонланмоқда.
Халқлар дўстлиги майдонида Миллий гвардия ходимлари ҳамда пойтахт ички ишлар бошқармаси отлиқ патруль хизмати ходимлари иштирокида байрам концерти ва тантанали парад бўлиб ўтди.
Бу йил “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига 31 йил тўлди.