ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Россия терма жамоаси Тошкентга етиб келди. Жамоа аъзолари ва бош мураббий Валерий Карпин Тошкент аэропортида тушган фото ва видеолар пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртоқлик учрашуви 20 ноябрь якшанба куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.
Учрашувни қозоғистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам - қозоғистонлик Сахи Данияр, қанотларда Самат Тергеусизов ва Илашбек Орунбаевлар ёрдам беради.
Ўзбекистон ва Россия терма жамаоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан бир кун аввал, 19 ноябрь ОАВ учун куни матбуот анжумани бўлиб ўтади. Шунингдек терма жамоалар машғулотларининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.
Ўзбекистон терма жамоаси машғулотлари ЖАР стадионида, Россия терма жамоаси машғулотлари эса "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон терма жамоаси машғулотлари ЖАР стадионида, Россия терма жамоаси машғулотлари эса "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.