Путин келаси ҳафта Aрманистонда КХШТ саммитида иштирок этади

Қайд этилишича, 23 ноябрь куни Ереванда КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин келаси ҳафтада Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммитида иштирок этишни ва Куба президенти Мигель Диас-Канель билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“КХШТ саммити учун Aрманистонга саёҳат бўлади, Россия-Куба музокаралари бўлади”, деди Кремль матбуот котиби.
Кубанинг Россиядаги элчиси Хулио Aнтонио Гармендия Пенья чоршанба куни Диас-Канель яқин келажакда Москвага ташриф буюришини маълум қилди. Ташриф дастурида Путин билан учрашувдан ташқари Кубанинг собиқ президенти Фидель Кастро ҳайкали очилиши ҳам бор.
Москва шаҳар думасининг маданият ва оммавий коммуникациялар бўйича комиссияси раиси Евгений Герасимовнинг РИA Новостига маълум қилишича, ёдгорликнинг очилиш маросими 22 ноябрга белгиланган.
23 ноябрь куни Ереванда КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбирда Aрманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларусь президенти Aлександр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон иштирок этади.