ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик мерганлар Осиё чемпионатини кучли учликда якунлашди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Корея Республикасида ўқ отиш спорти бўйича навбатдаги Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақанинг охирги кунида ҳам ўзбекистонлик спортчилар шоҳсупага кўтарилишди.
10 метрга пневматик тўппончадан отиш бўйича микст дастурида Муҳаммад Камалов ҳамда Нигина Саидқулова жуфтлиги кумуш медал билан тақдирланди.
Ушбу қитъа биринчилигида 17 мамлакатдан ташриф буюрган мерганлар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 3 та кумуш медаллари билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олди.
Ўзбекистонлик мерганлар
© Миллий олимпия қўмитаси