“Вагнер” жангчилари Артёмовск яқинидаги жанглар ҳақида сўзлаб беришди - видео

Артёмовскнинг стратегик муҳимлигини билиб, Украина бош штаби катта йўқотишларга қарамай, унинг мудофааси учун барча мавжуд захираларни юборяпти.
Sputnik
Артёмовск яқинидаги (украинча номи - Бахмут) жангларда Киев томонидан махсус хизмат бўлинмалари ва кўплаб миллатчилар иштирок этмоқда. Украина қўмондонлиги катта йўқотишлар сабаб уларни йиғма отрядларга бирлаштирган. Бу ҳақда “Вагнер” гуруҳи жангчилари РИА Новостига сўзлаб беришди.
“Уларнинг (Украинанинг) бўлинмалари, бригадалари ҳозир яксон қилинган. Уларда ҳозир йиғма бўлинмалар бор, у турли қисмлардан қолганлардан иборат. Миллатчи бўлинмалар ҳам кўп. Зайцево қишлоғини олгандик. Уларнинг уйи устида “Айдар”* байроғи осилганди. Болалар қора кийимларда эди”, - дейди агентлик суҳбатдошларидан бири.
Артёмовск Донбассда украин гуруҳларини таъминлаш учун муҳим транспорт йўлаги саналади. Бу шаҳар орқали автомобиль ва темир йўллари тармоғи ўтади. Шу боис Бахмутни бой бериш Киев қўшинлари учун оғир зарба бўлиши муқаррар. Бу ўқ-дори ва ёқилғи келтиришни, кўмак кучларини юборишни жиддий равишда қийинлаштиради. Артёмовскнинг стратегик муҳимлигини билиб, Украина бош штаби йўқотишларини ҳисобга олмасдан, унинг мудофааси учун барча мавжуд захираларни юборяпти.
Артёмовскдаги жанглар ҳақида батафсил видеода.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.