Шавкат Мирзиёев ўзбек-туркман дўстлиги фестивали иштирокчиларини табриклади

Президент ўзбек-туркман дўстлиги фестивал иштирокчиларига соғлиқ ва янги муваффақиятлар тилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг Дашогуз шаҳрида бўлиб ўтаётган ўзбек-туркман дўстлиги фестивали иштирокчиларига табрик сўзи йўллади.
Сўз бошида Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовга ушбу дўстлик фестивални юксак даражада ташкил этилгани миннатдорлик билдирди ва келажакда ушбу тадбир ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги қардошлик ва яхши қўшничилик ришталарини янада кучайтиришга ишонч билдирди.
Фестивалнинг барча иштирокчиларига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва эзгу фаолиятларида янги муваффақиятлар тилайман, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шу билан бирга Ўзбекистон президенти Ўзбекистон ва Туркманистон орасида маданий маърифий алоқалар йил сайин фаоллашиб бораётганини айтиб ўтди.
Хусусан, яқинда Ўзбекистонда тайёрлаб чоп этилган 100 жилдли “Туркий адабиёт дурдоналари”нинг 10 та жилди туркман адабиётига бағишланганини ва у ерда Озодий, Андалиб, Махтумқули, Мулланафас, Берди Кербобаев, Хидир Деряев, Отажон Тўғон каби ўнлаб машҳур туркман мумтоз ва замонавий шоир-ёзувчиларнинг сара асарлари жой олганига эътибор қаратди.
Шунингдек, 2018 йилда Тошкентдаги кўчалардан бирига туркман шоири Махтумқули номи берилиб, хиёбон барпо этилди, шоир сиймоси акс этган барельеф ўрнатилди.
Ундан ташқари Хоразм вилоятидаги “Туркманлар” маҳалласида жойлашган қадимий “Улли ҳовли” ёдгорлик мажмуаси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Тошкентда барпо этилган “Ашхобод” боғи ва Ашхободдаги “Тошкент” боғлари ўзбек ва туркман халқларининг абадий дўстлиги рамзи бўлиб қолади, - деди президент.
Шавкат Мирзиёева Ўзбекистон ва Туркманистон муносабатларнинг юксак руҳда ривожланиб боришида Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ҳам мисли кўрилмаган ҳиссаси борлигини алоҳида айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилда президент лавозимиги киришганидан сўнг ўзининг илк хорижий давлат ташрифини Туркманистонга амалга оширган эди.
Ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали бўлиб ўтади