ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Метронинг "Ерусти ҳалқа йўли" йўналишидаги 7-бекат ("Қўйлиқ") 21 ноябрь кунидан бошлаб ўз йўловчиларига вақтинча хизмат кўрсатмайди. Бу ҳақида Тошкент метрополитени хабар берди.
Қайд этилишича, "Ер усти ҳалқа йўли" йўналиши 6- ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини демонтаж ва монтаж ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан у 6 декабрь кунига қадар вақтинча ёпилади.
Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати "Дўстлик-2" бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.
Йўловчилар учун 6 ва 7-бекат оралиғида автобус ҳаракати йўлга қўйилади.