"Истиқлол" мажмуасида Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари бошланди

Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари сабабли мажмуа 15 ноябрдан 20 декабрга қадар жамоат учун ёпилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Янги Ўзбекистон боғидаги "Истиқлол" мажмуаси Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари сабабли вақтинча ёпилди.

“Яқинлашиб келаётган Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари сабабли мажмуа 15 ноябрдан - 20 декабрга қадар жамоат учун ишламаслигини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, боғ ҳудудидаги "Истиқлол" мажмуасида Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихи, аждодларнинг буюк ишлари, Ўзбекистоннинг янги қиёфаси намоён этилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғида Хитойдан олиб келинган, баландлиги 35 м, диаметри эса 15 м тенг бўлган Ўзбекистоннинг бош арчаси ўрнатилганди.