Байден Зеленскийнинг Польшада қулаган ракета тўғрисидаги баёнотини рад этди

Америка президенти Зеленскийнинг ракетага оид сўзларини далил деб ҳисобламаслигини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Польша ҳудудида қулаган ракета Украинаники эмаслиги ҳақидаги гапларини далил эмас. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди, деб хабар қилмоқда Оқ уй.
“Бу далил эмас”, - деган Байден журналистларга Балидаги G20 саммитидан Вашингтонгга қайтиш чоғида.
Сешанба куни Украина билан чегарада Польша жанубидаги Пшеводув аҳоли пунктида ракета қулаб тушди, бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Зеленский бундан Россияни айблаб, Ғарбдан “ҳаракатини бошлашни” талаб қилди.
Аммо чоршанба куни Польша президенти Анджей Дуда республика маълумотларига кўра, қулаган ракета Украина ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимига тегишли эканини маълум қилди. АҚШ Давлат департаменти Польша ҳукуматининг хулосалари аниқлигига тўлиқ ишонч билдирди. Россия ТИВ Киевнинг воқеага оид баёнотларини қўпол провокация деб атади. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ракета Украинанинг С-300 ҳаво ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимига тегишли.

Мавзуга оид:

Россия ТИВ вакили Польшадан узр сўрашни талаб қилди
Польшада қулаган ракета катта эҳтимол билан Украинага тегишли – Дуда
Песков: Польшадаги ҳодисага Москванинг алоқаси йўқ
Польшадаги воқеа ким дунёни урушга ундаётганини кўрсатди – Слуцкий
Украина Россия ва НАТО ўртасида тўқнашувни келтириб чиқаришни орзу қиляпти – Полянский