ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари орасида бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини Ўзбекистон ғалабаси билан якунланди.
Марказий Осиё дербиси доирасидаги ўйин 16 ноябрь куни Тошкентдаги Пахтакор стадионида бўлиб ўтди.
Биринчи голни Ҳожимат Эркинов, мураккаб тўпни қабул қилиб олиш ва кучли зарба ёрдамида 10 дақиқада урди.
Иккинчи гол муаллифи Элдор Шомуродов бўлди. Бирнчи бўлимнинг 45дақиқасида у Отабек Шукуровнинг узатмасини қабул қилиб олди ва катта тезликда рақиб дарвозаси томон ҳужумга ўтди.
Шу тарифа ҳисоб 2:0 бўлди ва ўйин охирига қадар у ўзгаришсиз қолди.