ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Хитой Россиянинг “Катта йигирматалик” ва бошқа халқаро форумлардан четлатилишига қарши, деди Хитой ташқи ишлар вазири Ван И. Индонезияда бўлиб ўтаётган G20 саммитида. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Сиз G20 саммитида шахсан иштирок этаётганингиздан, Россия номидан қатнашаётганингиздан жуда хурсандмиз, бу жуда шарафли вазифа. Биз Россиянинг G20 ва бошқа халқаро форумлар доирасидаги муносиб ролини қўллаб-қувватлаймиз ва ҳеч ким Россиянинг кўп томонлама форматларда иштирок этишдек ҳуқуқини тортиб олишга ҳақли эмас, деб ҳисоблаймиз”, деган дипломат Бали оролида ўтказилаётган G20 саммити доирасида РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан билан учрашув аввалида.
Ўз навбатида, Лавров Москва Си Цзиньпиннинг Коммунистик партия Марказий қўмитаси Бош котиби лавозимига қайта сайланганини олқишлашини ва партия раҳбариятининг Россияга нисбатан “ёндашувларида давомийлик”га ишонишини таъкидлади.
Шунингдек, у Ван Ини Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюросига сайлангани билан шахсан табриклади.
Маълумот учун, G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтмоқда. Россия делегациясига ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилмоқда.