ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах G20 саммити иштирокчиларини спортга нисбатан сиёсий жиҳатдан бетараф бўлишга чақирди, деб хабар қилмоқда Russia Today Sport.
“Ўтмишдаги давлатлар ўртасидаги бошқа можаролардан фарқли ўлароқ, бу сафар баъзи давлатлар сиёсий сабабларга кўра спортчиларни Олимпиада ўйинларида иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга деб қарор қилишди.
Агар спорт сиёсий таъсир воситасига айланса, у бутунлай парчаланиб кетади. Спортнинг моҳияти шундан иборатки, қарорлар фақат спорт натижалари асосида қабул қилиниши керак, бошқа ҳеч нарса эмас, - дейилади мурожаатда.
Олимпия ўйинларида барча мамлакатлар, жумладан, ўзаро зиддияти бўлган давлатлар иштирок этиши керак. Агар фақат иттифоқчи давлатлар иштирок этса, Олимпия ўйинларидан тинчликнинг ҳақиқий рамзи бўлмайди. Инсоният бирлашиш учун кўп имкониятларга эга эмас ", деб қўшимча қилди Бах.