Самарқанд вилоятида 4 балли зилзила содир бўлди

Самарқанд ва Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида зилзила рўй берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда маҳаллий вақт билан соат 18:58 да зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, зилзила эпицентри Самарқанд вилояти Пахтачи тумани бўлган.
Зилзила координаталари: 39,81 градус шимолий кенглик; 65,56 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 349 км жанубий-ғарбда.
Сезилиш кучи:
Пахтачи туманида 4 балл, 8 км.
Кармана туманида 3 балл, 35 км.
Навоий шаҳрида 3 балл, 36 км.
Нарпай туманида 3 балл, 38 км.
Нуробод туманида 2-3 балл, 42 км.
Навбаҳор туманида 2-3 балл, 50 км.
Хатирчи туманида 2-3 балл, 53 км.
Қизилтепа туманида 2 балл, 55 км.
Муборак туманида 2 балл, 63 км.
Каттақўрғон туманида 2 балл, 65 км.