ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. RT серб тилида RT Balkan онлайн эшиттирувини ишга туширди.
Янги мультимедиа портали минтақа ва дунёнинг энг долзарб воқеаларини муқобил нуқтаи назардан ёритади.
“Эҳтимол, бизни бу ердаги каби дунёнинг бошқа ҳеч бир ерида бунчалик кутишмаган бўлса керак. Мен азиз сербларга уларнинг тилида мурожаат қилмоқчиман: “Браћо, гледајте RT (Биродарлар, RT᾽ни томоша қилинг)”, - деди RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян.
RT Balkan бош муҳаррири Елена Милинчичнинг таъкидлашича, энди минтақа аҳолиси замонавий дунёнинг янада тўлиқ ахборот таърифини таъминловчи серб тилидаги RT᾽ни томоша қилиш имкониятига эга бўлади.
“Болқон ҳудуди медиасининг бир қисми бўлиш биз учун катта чақириқ. Биз унга тайёрмиз”, - деди у.
Серб тилидаги телевизион эшиттирувни 2024 йилга қадар ишга тушириш режалаштирилмоқда.