Компаниялар хабарлари
Ушбу бўлимда компаниялар фаолиятига оид янгиликлари ҳамда турли муассасалар билан ҳамкорлик доирасида юритилаётган лойиҳалар ҳақидаги хабарлар чоп этилади.

Қўшма ташаббус дунёда кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга қандай ёрдам беради

Жаҳон мамлакатлари миллий иқтисодиётларини ривожлантиришнинг муҳим жиҳатларидан бири бу малакали кадрлар, жумладан, юқори технологияли саноат соҳасида тайёрлашдир.
Sputnik
Шу боис бугунги кунда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қаторида идоралар, ташкилот ва компанияларнинг ушбу йўналишдаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришда муҳим ўрин тутади.
Мазкур ҳамкорликда 2022 йилда Екатеринбургда ўтказилган халқаро мақомга эга бўлган юқори технологиялар бўйича "Хайтек" чемпионати муҳим аҳамиятга эга. Мусобақа тасодифан халқаро деб тан олинмаган: мусобақа ўтказиб келинаётган саккиз йил давомида унда 20 дан ортиқ давлат иштирокчилари беллашишди.
Бу йилги чемпионат ҳам хорижлик иштирокчиларга бой. 2022 йилнинг 7-11 ноябрь кунлари кундузги ва масофавий форматларда ўтказилган мусобақаларда 16 давлатдан иштирокчилар қатнашди: Беларусь, Бразилия, Гана, Миср, Зимбабве, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Малайзия, Намибия, Нигерия, Ўзбекистон ва Жанубий Африка.
Танловда жами 600га яқин иштирокчи ва 500га яқин мутахассислар 38та уинверсал ва тармоқ компетенциялари бўйича беллашишади. Барча мутахассисликлар тўрт блокга бўлинди: қурилиш ва қурилиш технологиялари, ишлаб чиқариш ва муҳандислик технологиялари, ахборот-коммуникация технологиялари ва келажак мутахассисликлар блоки – Future Skills.
Юқори технологиялар бўйича халқаро чемпионат Россия Федерациясининг Саноат ва савдо вазирлиги, Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Свердловск вилояти ҳукумати кўмагида Россия Маҳорат ва касб-ҳунарларни ривожлантириш агентлиги, Янги лойиҳаларни илгари суриш бўйича стратегик ташаббуслар агентлиги, шунингдек, йирик холдинглар ва корпорациялар ёрдамида ташкил этилди.
Чемпионатнинг россиялик иштирокчилари “Росатом”, “Роскосмос”, СИБУР, ЕВРАЗ, Россия темир йўллари, “Россети”, Бирлашган кемасозлик корпорацияси, “РусГидро”, “Ростелеком” каби ишлаб чиқариш стандартларини ривожлантирувчи йирик корпорациялар ва компанияларнинг мутахассислари эди.
Танлов топшириқлари ҳам ишлаб чиқариш, иш жойини оптималлаштириш ва йўқолган технологик занжирларни тиклашга қаратилган иштирокчи корхоналарнинг реал сўровлари асосида шакллантирилди.
Муҳими, чемпионатда намойиш этилган ишлаб чиқариш бўлинмалари асосан маҳаллий ускуналар асосида йиғиб, намойиш этилди.
Бошқарувчилар мактаби - кадрлар етиштириш майдони
Хайтек юқори технологиялар бўйича халқаро чемпионат доирасида илк бор Малака ва касблар бўйича ривожланиш лойиҳаларини бошқарув мактаби лабораторияси ишга туширилди. Бошқарув мактаби кадрлар потенциалини ривожлантириш бўйича ташаббуслар яратиш имконини беради. Бундан ташқари, у мазкур ташаббусларни амалга ошириш учун бошқарув кадрларини тайёрлаш платформасига айланади.
Бошқарув мактаби платформасида вазирликлар, идора раҳбарлари, халқаро ва Россиянинг йирик компаниялари ва корпорациялари вакиллари янги кўникмаларни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик ассоциацияси концепциясини яратиш учун асос бўлган амалий ечимлар ва стандартларни ишлаб чиқдишди.
Халқаро майдон учун кадрлар тайёрлашда Россия инновацияларини жорий этиш
Чемпионатлар ўтказиш билан бир қаторда Малака ва касб-ҳунарларни ривожлантириш агентлиги кўп йиллар давомида мамлакатлар учун консалтинг фаолиятини амалга ошириб келмоқда ва кадрлар салоҳиятиниривожлантириш бўйича тўлақонли халқаро платформага айланди: Агентлик фаолияти доирасида кадрлар тайёрлаш миллий тизимини тубдан ўзгартиришга қаратилган турли лойиҳа ва ташаббуслар ишлаб чиқилди.
Агентлик иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларини кадрлар билан таъминлаш бўйича ўқув дастурларини амалга оширишда мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиб, халқаро ҳамжамият учун ўнлаб янги ва истиқболли ваколатлар, воситалар ва технологияларни ишлаб чиқди.
Шу билан бирга, Агентлик давлатларнинг стратегик қўллаб-қувватлаш ва мураббийлик бўйича сўровларини қабул қилган ҳолда, "Янги вақтнинг кучли ғоялари" форуми доирасида Россия президенти Владимир Путинга мамлакатлар ўртасидаги ижтимоий иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг янги воситаси сифатида Янги кўникмалар ва касбларни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик ассоциациясини яратиш ғоясини тақдим этди.
Ташаббус президент томонидан қўллаб-қувватланиб, унинг аҳамияти ва Агентлик самарали фаолиятига эътибор қаратилди.
Агентлик Ўзбекистон кадрлар тизимини янгилашга ёрдам бермоқда
Халқаро майдонда ўзини кадрлар ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш соҳасида муҳим иштирокчи сифатида намойиш этган Малака ва касбларни ривожлантириш агентлиги бошқа давлатларнинг кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича ўз тизимини яратишга ёрдам бермоқда.
Агентлик 2019 йилдан буён Ўзбекистон билан миллий иқтисодиёт талаблари доирасида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўзбекистон томонидан мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимини трансформация қилиш ва таълим муассаларига илғор халқаро стандартларни жорий этиш бўйича сўров келиб тушган эди. Чунки мавжуд тизим мамлакат иқтисодиёти олдида турган вазифаларга мувофиқ эмасди.
Российское Агентство развития навыков и профессий обучает узбекистанцев наиболее востребованным навыкам.
Ҳамкорлик доирасида Малака ва касбларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ўртасида шартнома имзоланди. Унинг доирасида ва БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) шафелигида, амалга оширилган биринчи лойиҳа - Ишчи касблари бўйича дастлабки миллий чемпионат бўлди. Мусобақа натижасида республикада чемпионлик ҳаракати ишга тушди.
Бундан ташқари, 2020 йилда томонлар Ўзбекистоннинг бутун кадрлар тайёрлаш тизимини ўзгартириш ва малакаларни мустақил баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича комплекс лойиҳани амалга оширишга киришишди.
Шунингдек, БМТ Тараққиёт дастури кўмагида бир йил давомида республикада Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва Компетенцияарни баҳолаш марказларини ишга тушириш лойиҳаси амалга оширилди. Айни дамда мамлакатда 14 та марказ фаолият кўрсатмоқда.
Ушбу марказлар негизида компетенция ва кўникмаларни баҳолаш амалга оширилади, сўнгра мутахассиснинг малакасини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжат - малака-паспорти (скиллз-паспорт) берилади. Скиллз-паспортини жорий этилиши – Россия ташаббуси бўлиб у жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган.
Ўзбекистонда мазкур ҳужжат ўрта махсус касб-ҳунар таълимини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломга тенг келадиган меъёрий ҳужжат сифатида давлат даражасида мустаҳкамланган. У мутахассисга мустақил баҳолаш тартиб-таомилидан ўтгандан сўнг республика ҳудудидаги компания ва корхоналарга ишга жойлашиш имконини беради.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар Халқаро ассоциациянинг ташкил этилишига асос бўлди.
Нима учун дунёга ушбу янги халқаро ташаббус жуда керак
Янги кўникмалар ва касбларни ривожлантириш бўйича Халқаро ҳамкорлик ассоциацияси доирасидаги ўқув модели маълум бир соҳада мутахассисларни етиштиришдан кўра кенгроқ ечимларни таклиф қилади.
Хусусан, Ассоциация муайян мамлакат иқтисодиёти учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш билан бир қаторда, фуқароларнинг имкониятларини кенгайтириш, ишчи фаолиятидан даромадларни ошириш каби кенг кўламли масалаларни ҳал этишни мақсад қилган. Буларнинг барчаси, албатта, умумий фаровонликнинг ошиши, фуқароларнинг ҳаёт сифатининг яхшилашга ва Уюшмага аъзо мамлакатларда иқтисодий ўсишга олиб келади.
Бундан ташқари, Халқаро ассоциация экспертлари маҳаллий меҳнат бозорларини таҳлил қилиш ва мамлакатларнинг маданий хилма-хиллигини ўрганиш асосида ҳамкор давлатларга ўзига хос, муайян иқтисодиёт талаблари учун махсус ишлаб чиқилган меҳнат бозорини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлашнинг янги технологияларини жорий этиш моделини таклиф қилишлари мумкин.
Халқаро ассоциация доирасидаги ҳамкорлик натижасида давлатлар ўзаро тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлашда ишлаб чиқилган муваффақиятли услублардан биргаликда фойдаланиш, шунингдек, меҳнат бозорини самарали ривожлантириш механизмларни топиш бўйича биргаликда ишлашлари мумкин. Бу ҳам иқтисодиётларни мустаҳкамлашнинг қўшимча рағбатига айланади.
Ҳамкорлар лойиҳаси