Путин қатор мамлакатларнинг дунё тарихини қайта ёзишга уринишлари мақсадини айтди

Россия етакчиси тарихни қайта ёзишга уринишлар Россияни заифлаштириш мақсадига эга эканини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Қатор мамлакатларнинг жаҳон тарихини қайта ёзишга уринишлари тобора тажовузкор бўлиб бормоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Победа” Россия ташкилий қўмитаси йиғилишида маълум қилди.
“Қатор давлатларнинг дунё тарихини қайта ёзишга уринишлари тобора тажовузкор бўлиб бормоқда. Ва, умуман олганда, жамиатимизга нисбатан аниқ равшан мақсадга эга, камида: Россияни ажратиш, нишонлардан маҳрум қилиш, заифлаштириш, пировардида, унинг суверенитетига таъсир ўтказиш”, - деди Путин.