"Ўткан кунлар" романи асосида илк миллий мюзикл яратилди

Абдулла Қодирийнинг 1925 йилда ёзилган машҳур романи "Ўткан кунлар" асосида яратиладиган илк миллий мюзиклнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. "Ўткан кунлар" романи асосида илк миллий мюзикл яратилди. Миллий мюзиклнинг премьерасини 2023 йилнинг август ойида ўтказиш режалаштирилган, дея маълум қилди президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева.
Яна бир ижодий лойиҳа – ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг 1925 йилда ёзилган машҳур романи "Ўткан кунлар" асосида яратиладиган илк миллий мюзиклнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
"Ўткан кунлар" романи асосида илк миллий мюзикл яратилди
“Умид қиламизки, романда ҳикоя қилинган воқеа, шунингдек, муаллифнинг шахсий қиссаси уни саҳналаштиришда иштирок этган барчани илҳомлантиради ва биз томошабинлар эътиборини ҳали кўп мавсумлар давомида ўзига тортадиган дурдона асарни кўрамиз!”, дея ёзади Саида Мирзиёева.
Айтилишича, лойиҳа устида ишлар шу ойдан бошланган.
"Ўткан кунлар" романи асосида илк миллий мюзикл яратилди