ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Украинадаги можарони тартибга солишда барқарор ва холис ёндашувни сақлаши керак, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров G20 саммити доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувда.
“Сергей Лавров БМТ Котибияти ўткир глобал муаммолар бўйича ҳар қандай давлатдан кўрсатмалар олишга йўл қўйилмаслигига оид БМТ Низомининг 100-моддасига мувофиқ биринчи навбатда, Украина ва унинг атрофидаги вазиятда барқарор ва холис ёндашувга аниқ амал қилиши зарурлигини таъкидлади”, - дейилади РФ Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Вазирликнинг таъкидлашича, холис ва мувозанатли ёндашув “можароли вазиятларни узоқ муддатга ҳал этишга эришиш ва халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга ёрдам беради”.
G20 саммитида Россия делегациясига раҳбарлик қилаётган Лавров Ғарб форумнинг якуний декларациясини сиёсийлаштиришга уринганини айтганди (https://sputniknews-uz.com/20221115/garb-g20-ning-yakuniy-deklaratsiyasini-siyosiylashtirishga-harakat-qildi--lavrov-30002824.html).