Жим Керри энди Россияга кела олмайди - ТИВ 100 нафар Канада фуқаросига санкция жорий қилди

Қайд этилишича, санкциялар Жастин Трюдо режими томонидан жорий этилган санкциялар амалиётига жавобан киритилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Москва Канаданинг 100 нафар фуқаросига қарши санкциялар киритиб, актёр Жим Керри ва украиналик миллатчи Степан Бандеранинг набирасига ҳам мамлакатга киришни тақиқлади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.
Қайд этилишича, санкциялар “бош вазир Жастин Трюдо режими томонидан Россия раҳбарияти, сиёсатчилар ва парламент аъзолари, бизнес вакиллари, экспертлар ва журналистлар, маданият арбоблари ва бошқаларга жорий этилган санкциялар амалиётига жавобан киритилмоқда.
Вазирлик доимий равишда Россиянинг “стоп-листи”га киритилган 100 та исм рўйхатини эълон қилди. Улар орасида актёр Жим Керри, журналист, Степан Бандеранинг набираси Стефан Бандера ва киноактриса Кэтрин Винник бор.