Имконияти чекланган болаларга ҳам имкон берилмоқда

Мамлакатда имконияти чекланган болаларга реабилитацион кўмак бераётган бир нечта "Имкон" ташкилоти марказлари фаолият юритади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган иккинчи Бутунжаҳон конференциясида "Имкон" ташкилоти иштирок этмоқда.
"Имкон" - бу кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, таълим олиш ва ижтимоийлашувга эҳтиёжи юқори бўлган болалар учун реабилитация маркази ҳисобланади. У 2021 йили 26 ноябрда ташкил топган.
Марказда психологик, коррекцион-педагогик ёрдам, замонавий машқлар жиҳозлари ва физиотерапия муолажалари туфайли болалар ижтимоий соҳадаги мослашув, турли даражадаги майда моторикасини ривожлантириш, нутқ бузилишини тўғрилаш каби нуқсонлар устида ишланади.
Государственная многопрофильная специализированная дошкольная образовательная организация с реабилитационным центром "Имкон"
Ҳозирда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида, Қарши, Зарафшон ҳамда Қорақолпоғистоннинг Нукус шаҳарларида бундай марказлар очилган ва фаолият юритмоқда. Шу вақтга қадар 700 000 нафарга яқин болалар реабилитация қилинган.
Государственная многопрофильная специализированная дошкольная образовательная организация с реабилитационным центром "Имкон"
Стратегик ривожланиш бўйича мактабгача таълим вазирининг маслаҳатчиси Шаҳноза Мирзиёева конференциясида мамлакатда имконияти чекланган болаларга реабилитацион кўмак беришда "Имкон" марказининг ролини алоҳида таъкидлаб ўтди.
“Алоҳида эътиборга муҳтож болалар ҳам сифатли таълим олишга хақлидир. Болажонларга ёрқин келажак яратиш мақсадида таълим ва реабилитацияни бирлаштирдик. Буларнинг барчаси мутлақо бепул. Бундай ёрдам олиш хуқуқи давлат томонидан таъминланади. Биз болаларнинг иқтидорини кашф этамиз, кўникмаларини ривожлантириб, уни келажак ҳаётга тайёрлаймиз”, - деди Шаҳноза Мирзиёева.
Государственная многопрофильная специализированная дошкольная образовательная организация с реабилитационным центром "Имкон"