Дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик бошланди

Тошкентда 23-25-ноябрь кунлари дзюдо бўйича катталар ўртасидаги мамлакат биринчилиги бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик бошланди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Тошкентда 23-25-ноябрь кунлари дзюдо бўйича катталар ўртасидаги мамлакат биринчилиги бўлиб ўтади. Унда Республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрадиган полвонлар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси маълум қилишича, баҳслар Марказий ҳарбий спорт клуби мажмуасида бўлиб ўтади. Беллашувларнинг холис баҳоланишини таъминлаш мақсадида хорижлик рефериларнинг ташриф кутилмоқда.
Мураббийлар штаби мазкур мусобақа орқали келаси йилги мавсум учун терма жамоага номзод спортчиларни яна бир карра кўздан кечириб олишади.