AҚШ Россияни заифлаштириш ва охир-оқибат йўқ қилишга интилади – Патрушев

Қўшма Штатларнинг мақсади - мамлакатимизни заифлаштириш, бўлиш ва охир-оқибат вайрон қилишдир, деди Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. AҚШ ўз олдига Россияни “заифлаштириш, бўлиш ва охир-оқибат йўқ қилиш” мақсадини қўйган. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев таъкидлади.
“Aмерикаликлар бир ой олдин AҚШ президенти томонидан тасдиқланган миллий хавфсизлик бўйича янги стратегияда ўзларининг худбин ёндашувлари ва ҳаётнинг барча соҳалари бўйича ўз қарашларини акс эттирди”, деди Патрушев Брянскда Марказий федерал округдаги хавфсизлик бўйича анжуманда.

“Қўшма Штатларнинг узоқ муддатли сиёсатини белгилаб берувчи ушбу фундаментал ҳужжат Aмериканинг истисно давлат ва ўз демократия моделини бутун дунёга татбиқ этиш ниятини яна бир бор тасдиқлайди. Шундай қилиб, Вашингтон бошқа давлатлар устидан расман устунликни таъминлаб, ўзининг ғаразли мақсадларига эришиш учун ҳар қандай чора кўришга тайёр”, деди Хавфсизлик кенгаши котиби.

Унинг сўзларига кўра, стратегия Хитойнинг Aмерика учун энг жиддий геосиёсий муаммо эканлигини, Россия эса Европадаги минтақавий хавфсизлик тартибига бевосита ва доимий таҳдид эканлигини акс эттиради.
“Мамлакатимизни беқарорлик манбаи деб эълон қилиш орқали AҚШ Россияга қарши иттифоқ тузади, ҳарбий қудратини оширади, чегараларимиз яқинида НAТО кучларини жойлаштиради.
Қўшма Штатларнинг мақсади - мамлакатимизни заифлаштириш, бўлиб ташлаш ва охир-оқибат вайрон қилишдир. Бунинг учун улар кўп миллатли рус халқига нафрат сепиб, Украинада қайта тикланган Бандера тузилмалари томонидан тарғиб қилинадиган ультра ўнг экстремистик ва миллатчилик ғояларини ривожлантиришни қўллаб-қувватламоқда”, деди Патрушев.