Тошкентнинг айрим туманларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади

Магистрал иссиқлик қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкентнинг 3та туманида иссиқлик таъминоти вақтинча бўлмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Тошкентнинг айрим туманларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.
Қайд этилишича, бугун Миробод, Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти чекланмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади.
“Ду-600 мм.ли магистрал иссиқлик қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 06:30дан 21:00гача сув таъминоти тўхтатилади”, дейилади хабарда.
Қўйлиқ 1, 2, 3, 4, 5, 6 ва 7 мавзелар;
Қўйлиқ Айланма мавзеси;
Мунис кўчаси;
Фитрат кўчаси;
Бехтерева Саракул кўчаси;
Янги замон кўчаси;
Толимаржон кўчаси;
Саракул кўчаси.
Ҳозирда иссиқлик таъминоти тикланиши учун барча чоралар кўрилмоқда.