ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Германия канцлери Олаф Шольц Россия президенти Владимир Путиннинг Балидаги G20 саммитида иштирок этмаслик қароридан афсусда эканлигини билдирди. Бу ҳақда DPA хабар берди.
“Президент Путин G20 саммитига борса яхши бўларди”, - деган сиёсатчи Ханойга амалий ташрифи чоғида.
Унинг фикрича, Россия раҳбари кўплаб мамлакатларнинг саволларига дуч келиши керак эди.
G20 етакчиларининг бу йилги йиғилиши 15-16 ноябрькунлари Балида бўлиб ўтади.
Россия делегациясига ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилади. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг тушунтиришича, Путиннинг саммитда иштирок этмаслиги унинг жадвали ва Россияда бўлиши кераклиги билан боғлиқ. Президент матбуот котибининг айтишича, давлат раҳбарининг видео ёки онлайн мурожаати ҳам режалаштирилмаган.