Ўзбекистон “Агроэкспресс” ёрдамида Россияга маҳсулот етказиб беришни кўпайтирмоқчи

Лойиҳа доирасида Екатеринбург ва Узоқ Шарққа ҳам маҳсулот етказиб бериш кўриб чиқиляпти.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги “Агроэкспресс” орқали Россияга юк ташиш географиясини кенгайтириш ҳақида ўйламоқда. Лойиҳа доирасида Екатеринбург ва Узоқ Шарққа маҳсулот етказиб бериш кўриб чиқиляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев РИА Новостига маълум қилди.
Биринчи “Агроэкспресс” 2021 йил ноябрь ойида музлатилган парранда гўшти партиясини музлаткичли контейнерларда Тамбовдан Қозоғистон орқали Тошкентга етказиб берганди. Қайтишда Россияга мева-сабзавот олиб кетди.
“Биз ҳатто товарларни қабул қилиш пунктларини кенгайтирмоқдамиз, Екатеринбург қўшилмоқда, биз Узоқ Шарқ ҳақида гаплашдик, у ерда ҳам бу долзарб мавзу”, - деган Чориев “Агроэкспресс”нинг ҳаракат географияси кенгаши мумкинлигига изоҳ бериб.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Россия ўртасида юкларни етказиб бериш бўйича янги пунктлар 2023 йилдаёқ ишга тушиши мумкин.
“Асосий масала ҳар икки томонда ҳам юк бўлиши керак”, - дейди Чориев.
Транспорт вазири ўринбосари, хусусан, “Агроэкспресс” орқали Ўзбекистонга Россия қандолатчилик маҳсулотлари етказиб бериш кўриб чиқилаётганини қўшимча қилди.
Ўзбекистон ва Россиянинг бир-бирига таклиф қиладиган нарсалари кўп – Мантуров
“Агроэкспресс” – бу “РЖД Логистика” ва Россия экспорт марказининг тезлаштирилган контейнер поездлари ёрдамида Хитой, Туркия ва МДҲ мамлакатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ихтисослашган хизмати.
Россия темир йўллари ва Ўзбекистон темир йўллари келишувларига асосан 2021 йилда илк бор “Агроэкспресс” лойиҳаси Ўзбекистон билан ҳам иш бошлаган эди. Унга кўра агросаноат комплекси юклари темир йўл транспортида жуда тез фурсат ичида Россиядан Ўзбекистонга ва Ўзбекистондан Россияга етказиб берилади.
“Агроэкспресс”нинг илк қатнови ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Москва – Тошкент – Москва йўналишида амалга оширилган эди. Бугунги кунда ана шундай қатновларни ойига 2 маротаба ташкил этиш ва 40 та қирқ футли автоном рефрижераторли контейнерлар ҳажмига етказиш тўғрисида келишувга эришилган.